Андижон шаҳрида 52 та радар камерани тош билан уриб синдирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказган. Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.