Ангренда қанча бензин оқиб кетгани маълум бўлди
- 12.12.2022 11:33
- 312
- Ҳодиса

Ижтимоий тармоқларда "Ангрен нефтебазаси"да авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да "Ангрен нефтебазаси" ҳудудида 5000 м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайгани сабабли музлаган ва ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган 11 500 литр АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти тўкилган.
— Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинди, — дейди Д. Азимов.
Ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғалати тўй анъаналари
- Бугун, 20:28
- Ўқинг, қизиқ!
Бахтми ёки бахтсизликми?
- 28/06, 15:35
- Мутолаа
Ота-онангиздан ҳеч қачон уялманг
- 28/06, 15:29
- Жамият