Apple асосчиси ишни гаражда бошлаган

Суратда гаражда ишлаётган ёш ва шижоатли ёшларни кўриб турибсиз. Улар Apple асосчилари: Стив Жобс ва Стив Возняк. Ҳозир уларнинг иши 2,5 триллион долларга баҳоланмоқда.

"Олмали бизнес"нинг яратилиш тарихи давомида компания юз мингдан ортиқ ходимларни ёллади, жанжал ҳамда судлардан ўтди ва бутун IT бозорини остин-устун қилди.

Аммо барчаси Жобснинг ота уйи гаражидаги биринчи қурилмалар ғояси ва яратилиши билан бошланган.

Улар бисотида бўлган энг қимматли нарсаларни - HP-65 дастурлаштириладиган калькулятор ва Volkswagen микроавтобусини сотишди.

Ушбу воқеа катта натижалар кичик қадамлардан бошланишига яққол мисолдир.