АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди

Бугун AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм Сардоба сув омбори ўпирилиши ортидан “Соғлом авлод учун” нодавлат хайрия жамғармасига зарур воситаларни топширди.

Инсонпарварлик ёрдами табиий офатдан жабрланган 2000 та оилага етказилади. АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали тақдим этган инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур нарсалардан (гигиена воситалари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун таблеткалар ва бошқалар) ташкил топган.

Жамғарма ушбу инсонпарварлик ёрдамини сув тошқини бўлган ҳудудларга етказиб беради ҳамда уни Сирдарё вилоятидаги ҳудудий филиали орқали тарқатади. Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ёрдамга муҳтожлар аниқланади ва ўз эгаларига етказиб берилади.