АҚШда “Pfizer” вакцинаси синовининг 6 иштирокчиси вафот этди
“BioNTech” Америка-Германия компанияси ёрдамида ишлаб чиқарилган “Pfizer” вакцинаси синовларида олтита иштирокчи вафот этди. Бу ҳақда АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ҳисоботида хабар берилган.
Вафот этганларнинг иккитасига ҳақиқий дори, қолганларига плацебо қилинган. Барча вафот этганларда у ёки бу сурункали касаллик бор эди. Бундан ташқари, уларнинг ярми 55 ёшдан катта бўлган.
Шундай қилиб, эмланганлардан бирида атеросклероз касаллиги ва семириш бўлган. У препаратнинг биринчи қисми қилингандан уч кун ўтгач вафот этди. Бошқа бир кўнгиллида уколнинг иккинчи қисми қилингач, 60 кун ўтиб юрак хуружи рўй берди ва у уч кундан кейин вафот этди.
Плацебо гуруҳидан икки бемор юрак хуружидан ва инсультдан вафот этди, яна икки кишининг ўлими сабаблари ўрганилмоқда. Ҳисоботда таъкидланганидек, препаратни хавфсиз ва самарали қилувчи ҳимоя биринчи дозаданоқ кафолатланади.
Бугунги кунга келиб Россияда COVID-19 га қарши иккита вакцина -«Спутник V» ва «ЭпиВакCорона» рўйхатдан ўтган. 5 декабрь куни Москва «Спутник V» билан коронавирусга қарши эмлашни бошлади. АҚШда “Pfizer / BioNTech” COVID-19 вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Навбатдагиси эса “Moderna” вакцинаси.