АҚШда торнадолар содир бўлмоқда

АҚШнинг яна бир нечта штатларида торнадолар содир бўлди, деб хабар берди Репорт нашри.

Жумладан, Оклахома ва Техас штатларига кучли бўрон ёпирилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қора қуюн бир неча километргача ҳаракатланган.

Кўрилган талофатлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Шунингдек, торнадо Мэриленд штатини ҳам четлаб ўтмади.

Балтимор шаҳридан олинган тасвирларда қулаган дарахтларни, вайрон бўлган уйларни кўриш мумкин.