АҚШдаги маҳбуслар муддатидан илгари озодликка чиқиш учун COVID-19 инфекциясини юқтиришга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда FOX News телеканали шериф Алекс Виллануэву сўзларига таяниб хабар берди.

Шерифнинг сўзларига кўра, ўтган ойда ёзиб олинган видеотасмаларда маҳбусларнинг битта идишдан сув ичиб, битта тиббий ниқобни навбат билан тақиб чиқаётганлиги акс эттирилган. Таъкидланишича, видеотасвирга олинган вақтда қамоқхонадаги маҳбусларнинг биронтасида коронавирус инфекцияси бўлган ёки бўлмаганлигини аниқ айтиш қийин.

“Кимдир ўзига атайлаб вирус юқтиришга харакат қилишини тасаввур қилиш қийин”, деди шериф телеканал мухбири билан суҳбатда.

Видеотасвирда акс эттирилган воқеадан бир ҳафта ўтиб, 21 нафар маҳбусда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

-   Шу вақтгача бизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар (маҳбуслар)  йўқ эди. Энди ҳатто ходимлар орасида ҳам аниқланмоқда, - деди шериф.

Шерифнинг айтишича, лекин маҳбуслар атайлаб вирус юқтиришга ҳаракат қилаётганликларини тан олмаган.