АҚШнинг давлат қарздорлиги рекорд кўрсаткичга етди

Бу қарздорлик 26 триллион АҚШ доллари қийматини ташкил этиб, янги рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда CBS News телеканали мамлакат молия вазирлиги берган маълумотга таяниб хабар берди.

Вазирлик қарздорликнинг бу даражада ўсишини, ҳукумат коронавирус пандемиясига қарши олиб борган кураш билан боғламоқда.

АҚШ Молия вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, Доналд Трамп президентлик қилган даврда мамлакатнинг ташқи қарздорлиги умумий ҳисобда олти триллион долларга ошган.

Бир неча кун илгари АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Генри Полсон, давлат қарздорлигининг тартибсиз равишда ошиши ва бюджет танқислиги омиллари, долларнинг дунё захира валютаси мақомидан маҳрум этилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирганди.