Аукцион савдоларида иштирок этиш тартибига ўзгартириш киритилди
- 03.02.2025 11:42
- 134
- Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиши талаб этилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олиниши қайд этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Табиатдаги “заҳар”лар: Уларни ким юзага келтиряпти?
- 29 дақиқа аввал
- Долзарб
Пайванд қилишни биласизми?
- 02/02, 11:34
- Долзарб