Августдан Самарқандда ва бошқа бир қатор шаҳарларда авиачипталар арзонлашиши мумкин

"Uzbekistan Airports" хабарига кўра, 1 августдан 31 августгача "Silk Avia" барча йўналишларга чипталар нархини пасайтиради. Масалан, ушбу даврда Тошкентдан Самарқандга 12 еврога, Фарғона ёки Наманганга 10 евро, Бухорога эса бор-йўғи 17 еврога учиш мумкин бўлади.

Авиачипталарни 21 июлдан бошлаб авиаташувчининг расмий www.silk-avia.com сайти, +99855 501-22-12 алоқа маркази ёки Ўзбекистон халқаро аэропортлари кассаларида арзонлаштирилган нархларда харид қилиш мумкин.

Маълумот учун, "Silk Avi"a учта тарифга эга. ОДДИЙ тарифида фақат 5 кг қўл юки тақдим этилади — юклат махсус ўлчамга мос келиши керак — 40см х 30см х 20см. ОСОН тарифи ҳам қайтарилмайдиган, лекин қайта бронь қилиш ва 10 кг гача қўшимча багаж олиш имконияти мавжуд. ОМАД тарифига 20 кг гача юк, қайта бронь қилиш ва чиптани қайтариш киради.

Илгари амалда бўлган жадвал бўйича парвозлар учун чипта сотиб олган йўловчилар ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилинади ва уларга бепул қайта бронь қилиш ёки тўловни тўлиқ қайтариш таклиф этилиши айтилмоқда.