Автомашинада дунё бўйлаб йўлга чиққан германиялик саёҳатчилар Самарқандда тўхтаб ўтди
Автосаёҳатчилар бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
- Германиядан 19 август куни йўлга чиқиб, 20 августда Болгариянинг София шаҳрида тўпландик ва саёҳатимизга старт берилди. – дейди Надир Серин. – Туркия, Эрон, Туркманистон орқали икки кун олдин Ўзбекистон ҳудудига кириб келдик. Бугун Тошкентга йўл оламиз, кейин Қозоғистонга. Автосаёҳатимиз Қирғизистонда тугайди. Биз автомашиналаримизни Қирғиз Республикаси маданият вазирлигига совға қилиб самолётда ўз юртимизга қайтиб кетамиз.
– Йўл-йўлакай кўрганларимизни тарихга ҳам муҳрлаб кетяпмиз, – дея гапида давом этди Надир Серин. – Кўрганларимизни келгусида фильм қилишни ҳам режалаштирдик. Бу орқали биз Ғарб ва Шарқни бирлаштириш, давлатлар ўртасидаги ҳамдўстлик ва туризм ривожига ўз ҳиссамизни қўшишни ният қилганмиз. Саёҳатимизни ташкил этишда бизга ёрдам берган ташқи ишлар вазирлиги, Турксой жамиятига, ҳар бир давлатдаги Туркия консулхоналарига миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳусан Элтоев.
Жасурбек Шукуров фото.