Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бешта бинода тест синовлари бошланди (фото)
Биринчи сменада бошланган тест синовларида абитуриентлар она тили, математика ва физика фанлари йўналишида имтиҳон топширмоқда.
Бу ерда абитуриентлар учун барча шароитлар яратилган. Тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган. Ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган. Хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя салқин жойлар, махсус соябонлар ташкил этилган.
Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун Сиёб тиббиёт коллежи ва СамМИ клиникаси ҳовлисида салқин жойлар, ўриндиқлар, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан рухсат этилган салқин ичимликлар ва сифатли енгил озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилган. Бу ҳудудларда улар катта ҳажмдаги мониторлар орқали тест жараёнларни онлайн кузатиб бориш имкониятига эга.
Яна шуни ҳам айтиш мумкинки, биринчи сменада қатнашиши керак бўлган 3060 нафар абитуриентлардан 224 нафари имтиҳонга етиб келолмади.