Аёлларнинг энг сара ихтиролари

Осмон жисмларини ўлчаш асбоби

Астролябия номи билан аталувчи мазкур қурилма осмон жисмлари ҳаракати координатасини аниқлаш учун мўлжалланган. Уни эрамиздан аввалги 370 йилда астроном ва математик Гипатия Александрийская ихтиро қилган.

Циркуляр арра

Кунларнинг бирида ёғоч ходани арралаётган эркаклар ишини кузатиб турган Табита Бэббитт антиқа ғоя устида хаёл суриб қолади. Ишчи кучини камайтириб, қурилма қувватини ошириш. Тезгина бажарилган ҳисоб-китоб ишларидан сўнг циркуляр арра ихтиро қилинади. Ҳозирда Табитанинг ғояси кўплаб қурувчиларга асқотаяпти.

Сув ости кемасининг дурбини

Денгизчилар уни перископ дейишади. Мазкур қурилма сув ости кемалари учун мўлжалланган. 1845 йили Сара Мэтер ушбу перископ учун патент олган.

Гўшт консервалари

1873 йили Вена шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада россиялик Надежда Кожина гўштни консервалаш усулини намойиш этиб, мутахассислар томонидан эътироф этилган. Шундан сўнг қаҳрамонимизнинг таклиф этган усули гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан қўлланиладиган бўлди.

Идиш-товоқ ювувчи қурилма

Жавонидаги севимли идишлар тўпламидан икки-учта ликопчани топа олмаган Жозефина Кокрейн идиш-товоқларни синдирмай тозалаш мумкин бўлган қурилма чизмасини ишлаб чиқади. Бу воқеа 1886 йили содир бўлган. Орадан 40 йил ўтиб, Кокрейн чизмаси асосида идиш-товоқларни ювиш учун мўлжалланган машина қурилади.

Қор кураш машинаси

Озодалик нафақат уйга, балки кўча-куйга ҳам тегишли қоида. Мазкур шиорни олға сурган котиба Синтия Вестовер бир неча автомобиль эҳтиёт қисмларидан қор кураш учун машина ихтиро қилади. 1892 йили амалга оширилган кашфиёт шу кунгача анча такомиллашган бўлса-да, асосчиси Синтия ҳисобланади.

Товушни пасайтирувчи асбоб

1917 йили Эль Долорес автомобиль шовқинидан безор бўлган чоғи акустик фильтр ишлаб чиқади. Бу қурилмадан ҳозирда ҳам кенг фойдаланишади. Муҳими, автомобиль ўт олишида юзага келадиган шовқин йўқ.

Тагликлар

Уй ишлари ҳамда чақалоқ парваришидан жуда толиққан Марион Донован 1917 йили ваннахона пардасидан таглик учун сув ўтказмайдиган ғилоф тикади. Ўзи билмаган ҳолда кўплаб аёлларнинг мушкулини осон қилган Марион андозаси бўйича кейинчалик тагликларнинг янги турлари ишлаб чиқарила бошланган.