Банан нега ёй шаклида ўсади?
🔹 Дунёда 8 хил кўз ранги бор. Камдан-кам учрайдигани бинафша рангли кўзлардир.
🔹 Сўнгги 4 минг йил ичида одамлар ҳайвонларнинг бирон бир янги турини қўлга ўргата олмаган.
🔹 Хитойда уйдаги жиҳозларнинг тўғри жойлашувини белгилайдиган Фэн-Шуй амалиёти дастлаб қабрларни безатиш санъати бўлган.
🔹 Ўртача булутнинг оғирлиги тахминан 500 тоннани ташкил этади, унда 80 та филнинг вазни бор.
🔹 Марсда атмосферанинг зичлиги жуда паст бўлиши сабабли қуёш ботиши кўк рангга ўхшаб кўринади.
🔹 Бир йил давомида Ерга 50 килограммгача ҳар хил ўлчамдаги Марс метеоритлари тушади.
🔹 Зигмунд Фрейд морфинга қарамликни кокаин билан даволаш мумкин деб ҳисоблаган.
🔹 Ёноқлардаги чуқурчалар аслида генетик нуқсон. Бу мушаклар тўғри ўсмаган ва улар орасида бўшлиқлар пайдо бўлганлиги далолатидир.
🔹 Инсон ҳаёти давомида танасининг фақат икки қисми ўсади: бурун ва қулоқлар.
🔹 Эркакларнинг 70 фоизида чап кўрсаткич бармоғида чандиқ бор.
🔹 Тадқиқотчилар кўршапаклар бир-бирига алоҳида мурожаат қилиши ва ҳатто тез-тез баҳслашиб туришини аниқладилар.
🔹 Суварак бир неча ҳафта бошсиз яшай олади ва охир-оқибат очликдан ўлади.
🔹 Кўпгина алкоголли ичимликлар таркибида инсон учун ҳаётий зарур бўлган 13 хил минерал бор.
🔹 Бананлар ўсиш жараёнида қуёш нурига қараб тортилиши туфайли букик шаклга эга.
🔹 Канаданинг тез ёрдам машиналарида светофорнинг рангини автоматик равишда ўзгартира оладиган ускуна ўрнатилган.
🔹 Япониядаги баъзи светофорларда яшил ранг ўрнига кўк рангдан фойдаланилади, чунки тарихда ушбу рангларнинг иккаласи ҳам битта сўз билан аталган.
🔹 Германияда светофорнинг рухсат сигналини кутаётганингизда йўлнинг қарама-қарши томонидаги одам билан теннис ўйнашингиз мумкин.
Баҳора тайёрлади.