Бахт гормони: Шоколаднинг фойдали хусусиятлари ва асл маҳсулотни танлаш усуллари

Шоколад Европада биринчи марта XVI асрда, Кристофер Колумб ўзининг машҳур саёҳатидан қайтиб, ўзи билан какао ловияси олиб келганида пайдо бўлган. Шундан кейин шоколад дунё бўйлаб тарқалиб, кейинчалик барчанинг севимли егулигига айланди.

Шоколаднинг қандай фойдаси бор?

Шоколаднинг садоматлик учун фойдали ёки зарарли эканлиги ҳақидаги мунозаралар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Олимлар шоколаднинг бир қатор фойдали томонларини исботладилар.
1. Шоколад кайфиятни яхшилашини ҳамма билади - буларнинг барчаси какао ловияларида мавжуд бўлган дофамин, серотонин ва фенилетиламин бахт гормонлари туфайли.
2. Шоколад мушакларни кислород билан тўйинтиришга ёрдам беради, бу бизни янада чидамли қилади ва машғулотлардан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради.
3. Қора шоколадни (какао миқдори 70 фоиз ва ундан юқори) мунтазам истеъмол қилиш юрак хасталиги хавфини камайтиришга ва қон томирларини мустаҳкамлашга ёрдам берар экан.

Шунингдек, у холестериндан халос бўлишга ёрдам беради, инсулт, аритмия ва юрак этишмовчилиги хавфини камайтиради.

5. Қанчалик ҳайратли бўлмасин, шоколад диабетнинг олдини олишга ёрдам беради, дейишмоқда мутахассислар.
6. Шоколад таркибида ошқозон ости бези ишига ёрдам берувчи антиоксидантлар мавжуд, мия фаолиятига ҳам яхши таъсир қилади.

7. Алцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради, хотирани мустаҳкамлайди.

8. Шоколад ичак яллиғланишида шифо беради, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, жигарга яхши таъсир қилади, шунингдек, терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳомиладор аёллар учун фойдалидир.

Табиий шоколаднинг баъзи визуал белгилари:

1. Кичкина шоколад бўлаги кафтда 20 сония ушлаб турилганда эриса у табиий, агар эриш содир бўлмаса, табиий какао ёғи арзонроқ бошқа турдаги ёғ билан алмаштирилган. Табиий шоколад +32 ° C да эриши зарур.

2. Бир бўлак шоколадни бир стакан сутга солинг. Агар у чўкиб кетса - табиий, сут юзасида сузиб юрса, сунъий қўшимчалар мавжуд.

3. Бир бўлак шоколадни музлатинг. Юзаси оқиш рангга кириши табиийлик белгиси.

4. Қора шоколадни оловга тутганда у эриши зарур, ёнмаслиги керак. Агар шоколад ёна бошласа, у сара сифатга эга эмас.

Дарвоқе, қуюлтирилган сутга шоколад аралаштириш билан сутли шоколад ихтиро қилинган. Ушбу ихтиро муаллифларидан бири Генри Нестле бўлиб, дунёдаги энг машҳур брендлардан бири унинг номи билан аталган. 

Мексикаликларнинг анъанавий халқ табобати дори сифатида шоколаддан фойдаланади.