Байден Трампни инаугурациясига таклиф этди
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден рақиби, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Доналд Трампни инаугурацияси (давлат раҳбари ва бошқа бир қатор мансабдор шахсларнинг вазифасига киришиш тантанали маросими)га таклиф қилди. Бу ҳақда у CNNга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шахсан унга Трамп маросимда пайдо бўлиш-бўлмаслиги аҳамиятсиз. «Бироқ, бу рамзий маънога эга бўлиб, рақиб томонлар қўл қисишиб олдинга ҳаракат бошланганини кўрсатиб турса, ҳукумат тинч йўл билан топширилганини, бетартиблик тугаганлигини англатар эди”, дея қўшиб қўйди Байден.
АҚШнинг навбатдаги президентининг қасамёди 2021 йил 20 январда бўлиб ўтади.
2 декабрь куни Байден билан Америка Қўшма штатлари Президенти сифатида ўзининг биринчи муваффақиятини ғурурланиб айтди. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг яна бир муддат президент бўлишига йўл қўймагани, мамлакат учун жуда яхши бўлди.
3 ноябрь куни АҚШда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Овозларни ҳисоблаш, шунингдек, ушбу масала бўйича текширув ва муҳокамалар бугунги кунгача давом этмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Байден ғалаба қозониш учун зарур бўлган овозни олган ва шу тариқа Трампни ортда қолдирган. Демократ аллақачон ўзини АҚШнинг сайланган президенти, деб эълон қилди. Трамп сайловдаги мағлубиятини тан олмай, рақибини "йирик фирибгарликда" айбламоқда.