Байрутда юз берган портлаш тафсилотлари билан Интерпол шуғулланади
- 08.08.2020 17:40
- 148
- Хориж
Халқаро жиноят қидирув полицияси (Интерпол) Байрутда юз берган фожеа тафсилотларини ўрганиш учун Ливанга махсус гуруҳ юборди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, тергов ҳаракатларини олиб бориш сўровномаси Интерполга Ливан ҳукумати томонидан юборилган.
“Портлашдан кейин 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан ва шаҳарнинг маълум қисми вайрон бўлганидан сўнг, Ливан ҳукумати сўровномасига биноан Интерпол Байрутга махсус гуруҳ юбормоқда”, - дейилган хабарда.
Халқаро ташкилот Бош котиби Юрген Штокнинг таъкидлашича, “Интерполнинг бу турдаги ёрдам кўрсатиш тажрибаси, миллий ҳукуматга сезиларли даражада ёрдам бериши мумкин”. Бундан ташқари у, Ливан ҳукумати томонидан сўраладиган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.