Байрутга бомба билан зарба берилгани тахмин қилинмоқда
Ўтган йили ноябрда Veterans Today портали Исроилда микроядро қуроли устида иш олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар берганди.
Эълон қилинган фотосуратда катталиги пиво банкасидек келадиган, қуввати 1 дан 10 килотоннагача бўлган бомба намойиш этилди. Байрутга худди шундай бомба билан зарба берилган, деб тахмин қилинмоқда.
Текширувларга кўра, унинг кучи 6 килотоннага яқин эквиваленти ёки 12 килотонна портлаш эквивалентига тенг бўлган. У оғир ёнилғи аралаштирилган аммиак селитрасидан тайёрланган. Портлатиш техникаси муҳандисларининг фикрича, унинг портлаш кучи тротилнинг зарба тўлқинидан ҳосил бўлган. Гўёки, портда сақланаётган 2750 тонна соф аммиак селитраси бундай даҳшатга камлик қилгандай. Портлаш тоғ жинсларидан иборат улкан кратер-чуқурлик ҳосил қилиб, 3,5 балл зилзила келтириб чиқарган.
Яқинда эса Исроилда оддий учувчисиз аппаратлардан ташланган тактик ядро қурилмаси синови акс этган видео пайдо бўлди. Худди шундай микрозарядлар Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон савдо маркази биносини самолётлар урилиши ниқоби остида вайрон қилишда фойдаланилган.
“Мир новостей” (2020 йил, 34-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.