Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беларусь Республикаси таълим вазири Самарқандга келди

Вазир Андрей Иванецга Беларусь Республикаси таълим вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси консультанти Светлана Гаврилова, Беларусь ректорлар кенгаши раиси Вадим Богуш ҳамда мамлакатдаги бир қатор университетлар ректорлари ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.
Ўзаро музокараларда томонлар учун муҳим бўлган соҳалар: таълим, амалий ва фундаментал тадқиқотларда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида СамДУ ректори Р.Холмуродов ва Брест давлат университети ректори Юрий Голубев ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шавкат Акрамов.