Беларуснинг янги конституцияси умумхалқ муҳокамасида

Бу бугун республика ҳукумати томонидан эълон қилинган тузатишлардан келиб чиқади. Асосий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Ҳужжатда президентлик икки муддат билан чекланган. Бироқ ўзгартиришлар фақат Беларусда янги сайланган раҳбар пайдо бўлган пайтдан бошлаб кучга киради. Бундан ташқари, мамлакатнинг ўз ҳудудини ядросиз ҳудудга айлантириш ва бетарафликни сақлаш мажбурияти Конституциядан олиб ташланади.

Беларуслик сиёсатшунос Валерий Карбалевич Беларус Конституциясига киритилган ўзгартиришлар лойиҳасини одамлар ҳуқуқ ва мажбуриятларига катта ўзгаришлар олиб келмайдиган расмиятчилик, деб ҳисоблайди. Бу фикрни Валерий Карбалевич "Дождь" телеканалига берган интервьюсида билдирди. Карбалевичнинг қўшимча қилишича, янги Конституция дастлаб 2025 йилда Лукашенкодан бошқа шахс президентликка ўтган тақдирда референдумга қўйиш таклиф қилинган.