"@" белгиси қандай пайдо бўлган?
- 28.10.2023 16:08
- 265
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳозирги кунда электрон почта манзилларида кенг тарқалган "@" белгиси Интернет учун ихтиро қилинмаган. Бу белги Ренессанс даврида XV-XVI асрларда анъанавий равишда испан, португал ва француз тилларида “арроба” - 12-13 килограммга тенг вазн ўлчови сифатида ишлатилган. “Кучукча” кейин накладной (юкка, молга қўшиб юбориладиган ҳужжат)ларга кўчиб ўтди, бу ерда унинг ишлатилиши ёзувларни қисқартиришга ёрдам бериб, инглизча “at” «тўғридан-тўғри” деган маънони англатган.
"@" бухгалтерия ҳужжатларида фойдаланилиб келинганлиги сабабли, у ҳақли равишда биринчи ёзув машинкаларининг клавиатураларида пайдо бўлди.
Айнан ўша ерда Американинг “BBN Technology” компанияси тадқиқотчиси хабарларни масофавий компьютерга юбориш имконини берувчи электрон почта дастурини ишлаб чиққан Рей Томлинсон кўриб қолди. Шундан сўнг бу белги электрон почта рамзига айланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Бугун, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Бугун, 15:11
- Мутолаа