Беморлардан раҳбарлар ҳол сўради

Яқинда Пахтачи туманида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида тўшакда ётиб қолган беморлар, ўзгалар ёрдамига муҳтож ва якка-ёлғиз кексалар аниқланган эди. Уларнинг 30 нафарига ногиронлик аравачалари топширилди.

- Оғир касаллик туфайли бир неча йилдан буён тўшакда ётиб қолган эдим, - дейди тумандаги Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи 74 ёшли Турғунтош Олтиева. - Яқинда вилоят ва туман шифохоналаридан врач-мутахассислар уйимга келиб тиббий кўрикдан ўтказишди. Бепул дори-дармон, зарур тиббий маслаҳат билан бирга даволанишим учун cоғломлаштириш масканига йўлланма ҳам беришган эди. Бугун эса аравача тақдим этишди.

Тумандаги секторлар раҳбарлари ногиронлиги бўлган шахслардан ҳол сўраб, уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.