Беш ташаббус олимпиадаси: шашка, streetworkot, енгил атлетика
Шашка
Қўшработ туманида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган спортнинг шашка тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган уч (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида ёшлар ғолиблик учун дона сурди.
Якуний натижага кўра, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Streetworkot
Каттақўрғон шаҳрида спортнинг streetworkot тури бўйича вилоят босқичи ўтказилди.
Унда 16-30 ёш тоифасида туман ва шаҳарларда ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
Мусобақа якуний натижаларига кўра, ғолиб жамоалар республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.
Енгил атлетика
Самарқанд шаҳрида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Унда 384 нафар ёшлар 16-21, 22-26 ҳамда 27-30 ёш тоифасида баҳс олиб борди.
Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган спортчилар мусобақанинг республика босқичида иштирок этади.
Ғолиб бўлган ёшларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.