Библиосмия нима?
Библиосмия бу китобларнинг ҳидини ёқтирувчи китобхонларга нисбатан ишлатиладиган атама.
Электрон китобларда бу завқни туйишнинг иложи йўқ. Рей Бредбери “Электрон китобларнинг келажаги йўқ, чунки улар китоб эмас. Улардан ёниб кетган ёқилғининг ҳиди келади”, деб ёзган эди.
Китоблардан келадиган ҳид қоғоздаги кимёвий реакциялардан келиб чиқади. Кўпчилик китоб қанчалик эски бўлса, ундан шунчалик яхши ҳид келади деб ўйлайди, аммо библиосмияси бор китобхонлар учун ҳар қандай китобнинг ўзига хос ҳиди мавжуд.
2015 йилда Британия китобсеварлар жамияти томонидан ўтказилган сўровномада респондентларнинг атиги 10 фоизи қоғоз китоблардан электрон китобларни афзал кўради, 71 фоизи эса электрон китобдан умуман фойдаланмаган.
Электрон китоблар замон талаби. Лекин қоғоз китоблар ҳеч қачон ўлмайди.