Бир кечада 92 та ҳуқуқбузарлик содир этилди, 2 та жиноят иши қўзғатилди
- 02.08.2021 14:13
- 165
- Самарқанд
Вилоят ИИБ бошқармаси томонидан 1 август куни соат 00.00 дан сўнг Самарқанд шаҳрида тунги рейд ўтказилди.
Рейд натижаларига кўра 166 нафар шахслар ҳудудий ИИБларга олиб келиниб, текширувдан ўтказилди.
Натижада 92 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди;
10 нафар фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди;
фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 2 ҳолатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди;
2 нафар фуқародан ўткир тиғли буюмлар ҳужжатлаштириб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати тунги тадбирлар давом эттирилишини маълум қилган.
Теглар:
ҳуқуқбузарлик