Қўшработлик фуқаро ИИБ ходимларини ҳақорат қилган ва идора эшик-ромларига шикаст етказган
Жорий йилнинг 6 апрель куни Қўшработ тумани Юқори Жўш МФЙ раиси маҳаллага ичимлик суви учун ўтказилган сув қувурларини фуқаролар ўзбошимчалик билан ковлаб, уйига олиб кетаётганлиги ва ушбу қувурларни фуқаролардан олиб беришни сўраб ИИБга мурожаат қилган. ИИБ ходимлари Ш.Зохидов ва Ғ.Мамаевлар ушбу қувурларни Қўшработ тумани Юқори Жўш МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Т.Ш. ковлаб олганлигини аниқлаб, унинг яшаш уйига бориб суҳбатлашиб туришганида, ушбу маҳаллада яшовчи, 1991 йил туғилган фуқаро Х.Н. ходимларнинг қонуний фаолиятига қаршилик қилиб, уларни турли қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган.
Фуқаро Х.Н.ни Қўшработ тумани ИИБга олиб боришган вақтида у ички ишлар ходимларини яна ҳақорат қилиб, бинонинг ички томонидаги деворлари, вақтинча ушлаб туриш хонасининг эшиги ва ромларига шикаст етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ тумани прокуратураси томонидан Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ва 140-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.