Самарқандда 18 кунда 4823 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда аҳамиятли бўлган 4823 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Жумладан, 120 нафар ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳолати, 164 та енгил тан жароҳат етказиш, 265 та майда безорилик, 545 та жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, 15 та фоҳишалик билан шуғулланиш, 114 та ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, 15 та маъмурий назорат қоидаларини, 3585 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улардан 607 та фуқароларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончаларига қўйилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 149 нафар  шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тадбир давомида фуқаролардан 81 та (78 та пичоқ, 2 та кастет, 1 та бита) ноқонуний предметлар олинган.

Вилоят бўйлаб тадбирлар давом этмоқда, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.