Биринчи ярим йилликда Самарқандда 4127 та янги корхона-ташкилот ташкил этилди

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасига (КТЯДР) асосан 37 минг 19 та корхона ва ташкилот (деҳқон ва фермерларсиз) рўйхатга олинган, шундан 34 минг 790 таси (94 фоизи) фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил январь-июнь ойларида 4127 та янги корхона ва ташкилот ташкил этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўтган олти ойда вилоятнинг саноат корхоналари томонидан 7551,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш физик ҳажм индекси 86,4 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2808 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 37,2 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоят бўйича жами 2744,9 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,4  фоизни ташкил қилди. Амалга оширилган қурилиш ишлари мулкчилик шаклига кўра, давлат ва нодавлат шаклига бўлиниб, бажарилган қурилиш ишлари ҳажмида давлат улуши 3,2 фоизни ҳамда нодавлат улуши 96,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Фазлуллоҳ Эшонқулов,

вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати ходими.