Биз спорт билан ҳамнафасмиз

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада бошқарма ва божхона постлари ходимларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун беллашди.
Якунда “Жартепа” чегара божхона пости биринчи ўринни, “Улуғбек” ТИФ божхона пости иккинчи ўринни, “Самарқанд” ТИФ божхона пости жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.