БМТ Донбассда қуролли тўқнашувлар бошланганидан буён 3367 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилди
- 22.09.2020 21:30
- 64
- Хориж
БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича миссияси Донбассда қуролли тўқнашувлар бошланганидан буён 3367 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини қайд этди, 7 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган. Бу ҳақда 22 сентябрь куни миссия раҳбари Матильда Богнер маълум қилди.
2014 йилнинг февралида Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтарилишидан сўнг мамлакат таркибига кирувчи Луганск (Луганск Халқ Республикаси - ЛХР) ва Донецк (Донецк Халқ Республикаси - ДХР) ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўша йилнинг ўзида Украина ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХРга қарши ҳарбий операция бошлади. БМТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувларда умумий ҳисобда 13 мингга яқин инсон ҳалок бўлган.