Боксчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 14 та медални қўлга киритди
- 18.07.2022 15:36
- 68
- Спорт
12-17 июль кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида XXII халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари иштирок этиб, 14 та медалга сазовор бўлди. Олим Муҳамедов бошчилигидаги ёшларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалига эга чиқди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлди:
Олтин медаль:
-63,5 кг: Суҳроб Аминов
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Кумуш медаль:
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-75 кг: Алишер Аюбов
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
-92 кг: Айназар Кенесбаев
Бронза медаль:
-48 кг: Миралижон Мавлонов
-57 кг: Абдували Бўрибоев
-60 кг: Забардаст Ҳаётов
-63,5 кг: Ҳусан Турдиалиев
-71 кг: Аман Консбеков
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+92 кг: Муҳаммаджон Файзуллаев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кўчада - ўтинчи, уйда - султон
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Алишер Навоийнинг терма девони Эронда сақланяпти
- Бугун, 15:50
- Маданият