Бола ўғирлашга уриниш ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13.10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган. Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим этилади", дейилган ХТВ матубот хизмати хабарида.
Шунингдек, барча таълим муассасаларида ўқувчилар хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилиши, ота-оналардан фарзандларини мактабдан уйга етиб олишини назоратга олишлари сўралган.