Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болага китоб беринг!

Республика "Маърифат" газетаси таҳририяти ташаббуси билан Нуробод туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида шундай номланган китобхонлик тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида ташкил этилган китобхонлик танловининг ғолиблари тақдирланди.

Ғолиб бўлган ўқувчиларга танловни ташкил этган маърифатпарвар инсонлар томонидан 300 минг сўмдан 1 миллион сўмгача пул мукофоти ва китоблар жамланмаси берилди.

Фахрий устозлар, ўқитувчилар ва ўқувчиларга ҳамда мактаб кутубхонасига 1000 дан зиёд китоб, яна шунча газета ва журналлар тарқатилди.

Болалар Хуршид Дўстмуҳаммад, Сирожиддин Саййид, Фармон Тошев, Салим Aшур, Иқбол Мирзо, Қўчқор Норқобил каби таниқли ижодкорларнинг дастхати туширилган китобларни хурсандчилик билан олишди ва қувонишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, уюшманинг Самарқанд вилояти бўлими, "Халқ сўзи", "Зарафшон" газеталари таҳририятлари совға қилган китоблари мактаб кутубхонасини бойитди.