Бўлган воқеа: Инсонийлик қийматини ўлчайдиган аппарат қанақа бўлади?
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди.
Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради.
Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча, дўкондан чиқиб кетди.
Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун сотувчилан тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»