Бортида 174 нафар россиялик бўлган самолёт Тошкентдан Москвага қараб учди

"Россия" авиакомпаниясига қарашли самолёт бортида 174 нафар россияликлар билан Тошкентдан Москвага қараб йўл олди. Бу ҳақда РФ Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими хабар бермоқда.

Ушбу рейс олдиндан 29 апрель куни соат 2:45 да амалга оширилиши режалаштирилган эди.

"Самолёт бортига фақатгина Москва, Москва вилояти, Владимирск, Иваново, Калуга, Рязан, Смоленск, Тверь, Тула ва Ярослав вилоятларида истиқомат қилувчи фуқаролар қабул қилинган, дейилади хабарда.