Бош прокуратура Мўйноқдаги ноқонуний жайрон ови ҳайвонотга қанча зарар етказгани ҳақида маълумот берди
- 25.09.2019 15:19
- 155
- Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 та жайроннинг отиб ўлдирилиши ҳайвонот дунёсига 145 миллион сўм миқдорда зарар етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқлик киритилишича, Мўйноқ тумани Қозоқдарё овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи 5 нафар фуқаролар ушбу ҳайвонларни отиб ўлдиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда 13 бош жайрон отиб ўлдирилгани хабар қилинган эди.