Бошқалардан 950 йил "олдин яшайдиган" мамлакат...

Бу давлат – Марокаш. У жуда кўп ўзига хос ва турли хил хусусиятларга эга. Масалан, марокашликлар ҳозирда 2975 йилда яшамоқда.

Жаҳон тақвимига ўхшаш расмий календардан ташқари, мамлакат аҳолисининг кўп қисмини берберлар ташкил қилади. Шимолий Африка берберлари томонидан ишлатиладиган ушбу календарга кўра, ҳозир уларда 2975 йил.

Бутун мамлакатда 3 нафар миллиардер ва 4500 нафар миллионер бор

Henley&Partners шаш ва фуқароликни режалаштириш халқаро компанияси) маълумотига кўра, Марокаш Африка шахсий бойликларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилади. Ҳисоботга кўра, Марокашда миллионерлар сони 4500 нафарни ташкил этади, мамлакатда 3 нафар миллиардер истиқомат қилади.

Дунёдаги энг қадимий университет

Милодий 859 йилда бадавлат савдогарнинг қизи Фотима ал-Фиҳрий Фес шаҳрида дунёдаги энг қадимги Ал-Қарауин университетига асос солган. Ушбу дорилфунундан мусулмон ва жаҳон маданияти ривожига сезиларли таъсир кўрсатган бир қатор олимлар, файласуфлар, диншунослар етишиб чиқди. Европа анъаналаридан фарқли ўлароқ, эски араб университетларида илмий даражалар берилмаган. Фақат 1947 йилга келиб Ал-Қарауин Европа тушунчасидаги “университет”га айланди.

Чўллар, қорли тоғлар ва океанлари бор макон

Ушбу гўзал мамлакатга келган сайёҳ мамлакатнинг ҳар бир ҳудудига хос бўлган ажойиб гўзалликка эга кўплаб ноёб ландшафтларга учрайди. Бу ерда сиз океанда сёрфинг учиш, чўлда туялар билан сайр қилиш, тоғларда чанғида учиш, пальма ўрмонлари бўйлаб сайр қилиш ва бошқа кўп нарсаларни топишингиз мумкин. Марокашдан 75 километр узоқликдаги Атлас тоғларининг қоқ марказида Оукаймеден тоғ-чанғи курорти жойлашган.

Режиссёр ва кинематографлар учун "жаннат"

Марокаш ўзининг гўзал табиати ва хилма-хил ландшафтлари билан ҳар доим дунёдаги энг машҳур кинорежиссёрларни ўзига жалб қилган. 1983 йилдан бери дунёдаги энг йирик киностудиялардан бири "AtlasStudios" "Гладиатор", "Александр", "007: шарпа" фильмлари ва "Тахтлар ўйини" телесериаллари учун декорация жойи сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Севги рамзи юрак эмас, жигар 

Бутун дунё бўйлаб одамлар севги изҳор қилиш учун юракдан фойдаланадилар, лекин фақат Марокашда эмас. Бу юртда севги рамзи юрак эмас, жигар ҳисобланади. Соғлом жигар овқат ҳазм қилишга ёрдам беради ва саломатлик гарови деб ишонилади. “Жигаримни забт этдинг” ибораси расман бу юрт одамларининг севги изҳорини англатади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.