Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бошқарма Чўпонотада фуқаролар томонидан амалга оширилаётган қурилишларнинг қонуний эканлигини маълум қилди

Жорий йилнинг 22 сентябрида Zarnews.uz сайтида «Депутат муаммога эътибор қаратди. Мутасаддиларчи..” сарлавҳаси билан мақола эълон қилинди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриев Самарқанд шаҳридаги Чўпонота массивида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилаётган ноқонуний қурилишларга чек қўйиш бўйича қилаётган мурожаатларига вилоят архитектура-қурилиш назорат инспекцияси эътиборсизлик билан қараётганлиги маълум қилинган.

Депутат кўтарган масалани вилоят қурилиш бош бошқармаси ишчи гуруҳи жойига бориб ўрганди. Маълум бўлишича, Чўпонота массивида қурилган уй-жой қонуний бўлиб, тегишли кадастр ҳужжатларига эга эканлиги аниқланди.

Фуқаро Ш.Маруповага Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июлдаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида”ги мурожаатларини ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморат бўйича кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Самарқанд шаҳар комиссияси аъзоларининг ижобий хулосалари берилган. Шуни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 10, ва 25-моддаларига асосан фуқаро Шароф Маруповга Расадхона маҳалласидаги 0.06 га. ер майдонида жойлашган ҳовли жойга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси ишчи гуруҳининг ўрганиш хулосаси бўйича детутат кўтарган масала қонуний эканлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси.