Бугун Ботир Аҳмедов, Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Фазлиддин Ғоибназаров Сочида рингга чиқади
Бугун Россиянинг Сочи шаҳрида жойлашган "Red Arena" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (11-1-0) россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаев (14-1-0)га қарши жанг ўтказади.
Шунингдек, бугун ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов, Ботир Аҳмедов ҳамда Муҳаммадсалим Сотволдиевлар ҳам рингга чиқади. Аҳмедов - Сотволдиев жанги ўзбек дербисида ким кучли деган саволга жавоб беради.
Бугунги бокс оқшоми Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади. Жанглар Россиянинг "Матч ТВ" ва "Матч Боец" каналлари орқали трансляция қилинади.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар:
Марказий жанг. Биринчи ўрта вазнда 10 раундлик жанг: Фазлиддин Ғоибназаров (11-1-0) - Ражаб Бутаев (Россия, 14-1-0)
Минимал вазнда 10 раундлик жанг: Ҳасанбой Дўсматов (5-0-0) - Сифамандла Балени (ЖАР, 21-5-2)
Ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ботир Аҳмедов (9-3-0) - Муҳаммадсалим Сотволдиев (7-7-2).