Бугун Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни
Бу сана 1972 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ташкил этилган ва шу вақтдан бошлаб дунё ҳамжамияти томонидан ҳар йили нишонланиб келинмоқда.
Ушбу ҳаракатга 1971 йил 11 майда БМТ Бош котибига 23 мамлакатидан келган 2200 олим ва маданият ходимлари имзолаган мурожаати сабаб бўлди. Улар инсониятни атроф-муҳитнинг ифлосланиши муносабати билан унга таҳдид соладиган мисли кўрилмаган хавф ҳақида огоҳлантирганлар. “Ё биз ифлосланишни тугатамиз ёки у бизни!”. Мурожаатномадаги ушбу масала муҳокамага қўйилган.
Эндиликда ушбу сана оммавий байрам бўлиб, унинг мақсади табиий бойлик ва ресурсларни сақлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдир. У турли мамлакатларда юришлар ва парад кўринишида, велосипед саёҳатлари ва “яшил” байрамлар шаклида нишонланади.
4 йилдан буён бутун дунёда табиатни асрашнинг долзарб 10 йиллиги ўтказилмоқда. 2030 йилгача давом этадиган лойиҳаларни амалга оширар экан, олимлар бу ташаббусларни экология борасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун охирги муддат ва иқлимнинг қайтмас ўзгариши олдини олиш учун сўнгги имконият деб атаган.