Бугундан иш ҳақи миқдори ошади
- 01.02.2020 09:29
- 629
- Долзарб
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 31 декабрдаги қарорига асосан:
2020 йил 1 февралдан, яъни бугундан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланган.
Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган – 223 000 сўм.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!