Булунғурда ҳисобчи ҳамкасбининг банк картасидаги пулларни ўзлаштирган
- 29.09.2022 18:30
- 146
- Жиноят ва жазо
Булунғур туманида яшовчи фуқаро Р.Ж. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар банк картасида мавжуд бўлган жами 1.040.000 сўм миқдордаги пулларини ечиб олинганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Р.Ж.нинг ҳисобчи бўлиб ишловчи ҳамкасби, 1990 й.т., С.Ч. содир этганлиги аниқланди.
С.Ч. ўз ваколатларидан фойдаланиб, унда мавжуд бўлган Р.Ж.нинг банк картаси маълумотлари орқали карта SMS-хабарномасини ўз телефон рақамига улаб олиб, бошқарувни қўлга киритиб, банк иловаси орқали пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, С.Ч.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Буюк ёзувчилар ҳаётидан...
- 09/11, 16:04
- Ўқинг, қизиқ!
Юз йиллик масканда анъаналар ўзгармаган
- 09/11, 15:18
- Саломатлик
Аллергия: сабаб, оқибат ва давоси ҳақида
- 08/11, 20:24
- Саломатлик