Бундестаг аъзоси Германия ҳукуматини Россияга қарши қўлланилаётган санкцияларни бекор қилишга чақирди
Бундестаг халқаро қўмитаси аъзоси Вальдемарт Гердт Германия Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши ва янги турдаги коронавирус пандемияси сабабли Россияга нисбатан қўлланилаётган самарасиз санкцияларни бекор қилиш лозимлигини таъкидлади.
Унинг фикрига кўра, ушбу оғир дамларда мамлакатлар ўзаро аҳил бўлиб, бир-бирларига ёрдам бериши керак.
“Санкцияларни коронавирус инқирози юзага келишидан олдинроқ бекор қилиш зарур эди. Бироқ энди барча чегаралар ёпилган бир вақтда, бу мавзу янада долзарброқ”, дея таъкидлади Гердт.
У Европа мамлакатлари Россия билан товар алмашишни тиклашлари лозимлигини, бу ҳолат бутун иқтисодий тизим фойдасига ишлашини алоҳида таъкидлади. Гердт бу масалани Бундестагнинг келгуси йиғилиши муҳокамасига қўйишни режалаштирмоқда.
Бундестаг “Сўлчилар” фракциясининг ташқи сиёсат масалалари бўйича расмий вакили Александр Ной ушбу ташаббусни қўллашини маълум қилди.
“Ҳукумат долзарб масалалар ечимига диққатни қаратиши лозим. Россияга қарши қўлланилаётган санкциялар, шубҳасиз, фойда келтирмаяпти. Айниқса, ҳозирги оғир вазиятда”, деб фикр билдирди сиёсатчи.