Бухородаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Кеча, 19 июнь куни соат 11:00 да Бухоро шаҳри Ибн Сино кўчасида жойлашган “Регистон” МЧЖга қарашли 149-сонли АЁҚШда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Бухоро вилояти ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажи жалб этилган.

Бўлинмалар воқеа жойига етиб боргунига қадар ёнғин ишчи-хизматчилар томонидан шохобчадаги мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан бартараф этилган ва аланга кенг майдонга тарқалиб кетишининг олди олинган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида АЁҚШнинг 6 кв.м майдонда шифт қисми ва 3-калонкаси ёниб зарарланган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.