Буюк Британия меҳнат муҳожирлари бўйича чора-тадбирлар пакетини қабул қилди

Ҳукумат мамлакатда ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар қабул қилди. Жумладан, юк машиналари ҳайдовчиларига 5 минг ва паррандачиларга 5500 виза бериш режалаштирилмоқда, дейилади мамлакат транспорт вазирлиги баёнотида.

Буюк Британия сўнгги бир неча ой ичида юк машиналар ва ёнилғи транспорти ҳайдовчилари етишмаслиги туфайли озиқ-овқат таъминотидаги узилишларга дуч келди. Бу нефть компанияларининг баъзи ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилишига олиб келди. Мамлакат аҳолиси ваҳимада бензин сотиб олишни бошлади. Июль ойи охирида Автомобиль ташувчилар уюшмаси мамлакатда 100 минг юк машинаси ҳайдовчиси етишмаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу Brixitдан кейин уларнинг аксарияти Буюк Британиядан кетиши ва коронавирус мураккаб пандемия шароити туфайли рўй берди.

Қисқа муддатли визалар билан паррандачилик хўжаликларига ҳайдовчи ва ишчиларни ёллаш октябрь ойида бошланади ва 24 декабргача давом этади.

Шу билан бирга, бошқарма бу чора муаммонинг узоқ муддатли ечими эмаслигини таъкидлади. Расмийлар иш берувчилар мамлакат ичида кадрлар тайёрлашга узоқ муддатли сармоялар киритишини кутишмоқда.

Транспорт вазирлиги яқин келажакда 4 мингтача юк машиналари ҳайдовчиларини ўқитади. Таълим вазирлиги, ўз навбатида, юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун узлуксиз таълим курсларини яратиш учун 10 миллион фунт ажратади. Мудофаа вазирлиги келгуси 12 ҳафта ичида мамлакатда ўтказиладиган ҳайдовчилик имтиҳонлари сонини сезиларли даражада оширишга рухсат бериш учун ўз имтиҳончиларидан фойдаланади.

Расмийлар ҳайдовчиларга мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашдаги муҳим роли учун 1 миллион миннатдорчилик мактуби юбориш, уни тарк этганларни ишга чақириш ниятида.