Бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаган ва талон-торож қилган мансабдор шахсларга қандай жазо қўлланилди?
Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, директор ўринбосари Умида Тўхташева, бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Дауланов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди.
Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизими жорий этилиши орқали эришилган натижалар:
Давлат солиқ ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимдаги ходимлар аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 28 фоиз (1476 нафар) ходим билан меҳнат шартномалари тугатилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 миллиард cўм молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. 22 миллиард сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олди олинди.
Халқ таълими тизимида бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ёки талон-торож қилиш, ноқонуний иш ҳақларини тўланиши юзасидан 214 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича кўрсатиб ўтилган вақт ичида жами 78 миллиард сўм молиявий хато ва камчиликлар ҳамда ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда товар моддий бойликларини сотиб олиш жараёнида “инсон омили”ни чеклаш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри сотиб олиш амалиётига чек қўйилиб, тизим корхоналари томонидан 2020 йил давомида жами 53,4 миллиард сўм харажатлар иқтисод қилинилишига эришилди.