Сўнгги икки ойда бюджет буюртмачилари қиймати 12,8 млрд сўмлик 50 та танловда харид қонунчилигига амал қилмаган
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);
Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);
Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);
Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);
Самарқанд вилоятида 12,8 млрд сўмлик (50 та);
Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);
Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);
Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);
Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);
Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);
Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);
Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та);
Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.