Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимининг иш манзили ўзгарди
- 04.11.2019 10:21
- 2725
- Самарқанд
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими вақтинчалик жойлашган бино шаҳар маршрутларидан ташқарида жойлашганлиги, бинода ёши улуғ ва ногирон фуқаролар ҳаракатланиши учун шароитлар йўқлиги боис кейинги вақтларда фуқаролар томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.
Ушбу эътироз ва мурожаатларни инобатга олиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 октябрдаги фармойишига асосан 2019 йил 4 ноябрдан бошлаб, Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими шаҳарнинг Маҳмуд Кошғарий кўчаси 85 “Л" манзилида жойлашган Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг собиқ лицейи биносида фаолият юритаётганини маълум қиламиз.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Мурожаат учун телефонлар: (66-233-19-15; 66-233-19-17; 66-233-19-18)
Мўлжал: ТИФ “Миллий банк’нинг “Peгиcтoн” филиали.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа