Чакана савдо товар айланмаси қайси туманда юқори?
- 01.01.2020 12:52
- 150
- Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 11 ойида вилоятнинг чакана савдо товар айланмаси 11 994,6 миллиард сўмни ташкил этди.
Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 1374,2 миллиард сўмни (ўсиш суръати 135 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 10 620,4 миллиард сўмни (ўсиш суръати 103 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 1532 миллиард сўмни ташкил этди.
Ўтган йилга нисбатан вилоятнинг барча ҳудудларида ўсиш кузатилди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар, Жомбой, Нарпай, Самарқанд, Пайариқ ва Қўшработ туманларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
чакана савдо
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа