Самарқандда 10 ойда чакана ва улгуржи савдо айланмаси 7,4 фоизга ўсди
Вилоятимизда жорий йилнинг январь-октябрь ойларида чакана савдо айланмаси (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 10981,7 миллиард сўмни ташкил этди. Буни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда ўсиш суръати 107,4 фоизга ўсди.
Кузатилаётган даврда чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи йирик корхоналарнинг чакана савдо ҳажми 1477,6 миллиард сўм (ўсиш 153,3 фоиз)га етди ва жами вилоят чакана савдо айланмасидаги улуши 13,5 фоизни ташкил қилмоқда.
2019 йил январь-октябрь ойларида кичик корхона ва микрофирмаларнинг чакана савдо айланмаси 2900,3 миллиард сўм миқдорида баҳоланди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,5 фоиз (жами чакана савдо айланмасининг 26,4 фоизи)ни ташкил қилди.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг чакана савдо айланмаси 6603,9 миллиард сўм ва ўсиш 100,3 фоиз (жами вилоят чакана савдо айланмасидаги ҳиссаси 60,1 фоиз)га етди.
Ўтган давр мобайнида вилоятда 4456,7 миллиард сўмлик улгуржи савдо айланмаси кузатилди ва ўтган йилнинг ўн ойи билан солиштирилганда 106,5 фоиз ўсиш қайд этилди. Улгуржи савдо билан шуғулланадиган йирик корхоналарнинг савдо ҳажми 1338,3 миллиард сўмга етди (ўсиш 2018 йил 10 ойига нисбатан 120,8 фоиз)ни ташкил қилди (жами вилоят улгуржи савдо айланмасидаги улуши 30 фоиз).
Кичик корхона ва микрофирмалар эса 3118,4 миллиард сўм миқдорида улгуржи савдо айланмаси (жами вилоят улгуржи савдо айланмаси ҳажмидаги улуши 70 фоиз) қайд этилди.
Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.